2020 йил 26 феврал куни 3-сонли мактабгача таълим ташкилотда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашк


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 20 сентябрдаги 14/1-2921-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 4 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларга бағишлаб ўтказилган мажлис баёнининг ижросини таъминлаш юзасидан режа-жадвали”нинг 48-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 12-ққ-сонли ҳамда 27-ққ-сонли қўшма қарорлари ҳақидаги Қашқадарё вилоят Мактабагча таълим бошқармасининг 2019 йил 5 октябрдаги 104-сонли ва Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2019 йил 5 октябрдаги 315-сонли қўшма буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашка, ходимлар ўртасида волейбол спорт мусобақалари тўғрисида 

маълумот

2020 йил 26 феврал куни 3-сонли мактабгача таълим ташкилотда  давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашка спорт мусобақаси ўтказилди.  

 

Спорт мусобақасида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларидан 120 нафари иштирок этишди.

 

Спорт мусобақаси хайъат комиссияси қарорига кўра шахмат бўйича               1-ўринни 3-сонли МТТдан Аъзамов Асилбек, 2-3 ўринни 5-сонли МТТдан Абдурашидов Жафар, Қўйлиев Темурбеклар ҳамда шашка бўйича 1-ўринни 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Бўритошов Темурбек, 2-ўринни 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Жўрақулов Жўрабек, 3-ўринни 27-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси  Йўлдошев Давронлар  фахирли ўринларни кўлга киритиб туман мактабгача таълим бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.   


тайёрлади                  Д.Мардонов