КАРАНТИНДА БОҒЧА: Карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида нималарга эътибор қаратиш лозим? Бугун Касби туманидаг 9-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган кўзгазмали ўқув-амалий семинарда мана шу саволга жавоб берилди.


Маълумки, жорий йилнинг 1 августидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич фаолиятини бошлайдиМактабгача таълим ташкилотларини мазкур жараёнга тайёрлаш масалаларини ўзида жамлаган ўқув-амалий семинар таассуротларга бой ўтди.

Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бош ҳисобчиси Ш.Эралов, ички аудит мутахасисси Д.Ҳолматов, Касби туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳодими Ж.Маматов, Касби туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлариҳамширалар ва омбор мудирлари иштирок этди.

Семинар давомида 9-Давлат мактабгача таълим ташкилоти мисолида ходимларнинг карантин вақтида болаларни қабул қилишёзги соғломлаштириш жараёнларисанитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, бажариш вазифалари кўзгазмали тарзда намойиш этилди.

Бу каби ўқув-амалий семинарлар бошқа мактабгача таълим ташкилотларига ҳам ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.