Autsorsing xizmati bo`yicha ma`lumot


Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 200-сонли, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги              6-17/33-3/3-962-сонли Тақдимномаси ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танловда иштирок этиш учун юридик ва жисмоний шахслар ҳамда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш ҳамда Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 30 декабрдаги 99-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 

 

БУЮРАМАН:

 

1.Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг          2020 йил 30 декабрдаги 99-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 14 февралдаги 28-сонли буйруғи билан тасдиқланган Танлов иштирокчиси учун йўриқноманинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

“8. Танловда шаклий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча турдаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил қилиш соҳасидаги иш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари (талабгор) иштирок этиши мумкин”.

3.Шартномалар бўйича ҳисобчи (Ҳ.Муазамов), Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, болалар саломатлиги ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш шўъбаси раҳбари (М.Орифова)ларга:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш истагини билдирган талабгорларга мазкур буйруқнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилишини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

4. Ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш бўйича мутахассиси (М.Исматовга) томонидан мазкур буйруқ билан киритилган ўзгартириш ҳақидаги тегишли маълумотларни туман Мактабгача таълим бўлими расмий веб-сайтининг махсус бўлимига жойлаштирсин.

5. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси (Ю.Қиличова) мазкур буйруқни бўлимнинг тегишли ходимларига ижро учун етказсин.

6. Мазкур буйруқни назорат қилиш бўлим мудири ўринбосари И.Баҳодиров зиммасига юклатилсин.

 

 

Бўлим мудири:                                                  А.Янгибоев


Киритди:                  М.Орифова

 

Келишилди:                                                А.Рахманов

                                                                 М.Орифова