​А.И. ГЕРЦЕН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ФИЛИАЛИ ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА


2019 йил 5 декабрь куни А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Томонлар Тошкентда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг филиалини очишни муҳокама қилдилар.

2019 йил 10 декабрь, Тошкент - А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг филиали Тошкентда ўз фаолиятини 2020 йилдаочишни режалаштирмоқда. Филиал Ўзбекистон Республикасида педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини йўлга қўяди.
Видеоконференция иштирокчилари дарс машғулотларини қуйидаги йўналишлар бўйича йўлга қўйишни кўриб чиқдилар.
- алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар билан ишловчи мутахассислар учун реаблитация ва тузатувчи педагогогика;
-мактабгача таълим;
- психология.
«А.И.Герцен номидаги университет - самарали ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларига эга Россиянинг етакчи педагогика олий ўқув юртларидан биридир. Ҳамкорлигимиз бўйича ижобий натижаларимиздан бири Нукус МТТ мутахассислари «Имкон» реабилитация маркази мутахассислари билан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида малака оширишди. Санкт-Петербургдан профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни Университетнинг Тошкент филиали ишига жалб қилишни режалаштирганмиз», - дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Кейинги учрашувлар давомида томонлар факултетларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантиришни, шунингдек, бакалавр ва магистратура дастурларини ишлаб чиқишни режалаштириб олишди.
Маълумот учун:
А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети – Россия Федерациясидаги энг йирик педагогик университет бўлиб, 1797 йилда ташкил этилган. Университет 30 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлайди. Университетда профессор-ўқитувчилар 1700 нафардан ортиқ, улардан 260 га яқин нафари фан докторлари ва 850 дан ортиқ фан номзодларидир. А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети таркибида 20 дан ортиқ факультет ва 100 дан ортиқ кафедра, шунингдек, кўплаб тадқиқот институтлари ва марказлари мавжуд.
Бугунги кунда университет АҚШ, Англия, Австрия, Италия, Франция, Швецария, Германия, Нидерландия, Полша, Швеция, Финландия, Хитой, Корея, Исроил, Япония ва бошқа давлатлардаги 60 та хорижий университетлар ва ўқув муассасалари билан шартнома муносабатларини ўрнатган. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида ЮНEСКОнинг “ Маданиятлараро таълим“ кафедраси фаолият юритмоқда.